English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қурол” махсус профилактик тадбири ўтказилмоқда
08:57 / 2022-03-10

Қуролнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш ва ундан жиноий мақсадларда фойдаланиш ҳолатларини барвақт олдини олиш борасида жорий йил 5-15 март кунлари “Қурол” махсус профилактик тадбири ўтказилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизматининг ЎзА мухбирига маълум қилишича, махсус профилактик тадбирни ўтказишдан мақсад, фуқаролар томонидан шахсий қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ва фойдаланиш тартибига қатъий амал қилинишини текшириш, ишончли сақланишига тўсқинлик қилувчи шарт-шароитларни бартараф этиш, қурол билан боғлиқ бўлган жиноят ва бахтсиз ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган.

Тадбир доирасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган профилактик тушунтириш ишлари натижасида фуқаролар ўз ихтиёри билан қуролларни топширмоқда. Хусусан, Шўманой туманида яшовчи фуқаро К.Ж. омборхонасидан 1 дона ов қуроли стволини топиб олиб, ўз ихтиёри билан туман Ички ишлар бўлими профилактика инспекторига топширган.

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА