Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурол аслаҳалар намойиши ёшларда катта таассурот қолдирди
16:00 / 2026-01-12

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят кенгаши ҳамда Нуристон қўрғонида жойлашган ҳарбий қисм ҳамкорлигида “Миллий армия – Она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони!” шиори остида Талимаржон шаҳарчасида ватанпарварлик фестивали ўтказилди.

Тадбир давомида Талимаржон шаҳарчаси аҳолиси ва ёшлари учун Қарши ҳарбий гарнизони ҳарбий оркестрининг мусиқий чиқишлари намойиш этилди. Шунингдек, ҳарбий қисм хизматчилари томонидан қўл жанги усуллари, замонавий қурол-аслаҳалар ва ҳарбий тайёргарлик элементлари кўргазмали тарзда тақдим этилди.

Фестиваль иштирокчилари ҳарбий хизматнинг мазмун-моҳияти, Ватан ҳимоясининг шарафи ва масъулияти ҳақида яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди. Айниқса, ёшларда армияга бўлган қизиқиш ва ҳурматни ошириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда бундай тадбирларнинг аҳамияти катта экани таъкидланди.

Қайд этилишича, ушбу фестиваль аҳоли ва ёшлар ўртасида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, Қуролли Кучлар фаолияти ҳақидаги тасаввурларни кенгайтириш ҳамда халқ ва армия ўртасидаги ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири