Қуритилган атиргул гул барглари хорижга экспорт қилинмоқда
Андижон вилояти Балиқчи туманидаги “Чинобод нурли замин” агрофирмасида қуритилган атиргул гул барглари қадоқланиб, қатор хорижий давлатларга экспорт қилинмоқда.
Мутахассислар таъкидлашича, қуритилган гул баргларидаги фойдали моддалар, хусусан, дамлама тайёрлашда ишлатиладиган гул барглари инсон иммунитетини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Жаҳон бозорида мазкур маҳсулотнинг 1 килограмм нархи 160-250 АҚШ доллари атрофида баҳоланмоқда.

Агрофирма томонидан гул барги экспортининг йўлга қўйилгани туманнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Ф.Убайдуллаев,
З.Умрзоқов (фото), ЎзА