ФОТОРЕПОРТАЖ
Қарши шаҳридаги “Rusles-Ekogaz” масъулияти чекланган жамияти 2019 йилда “Alrut Build” МЧЖ ва “Personal Qurilish Savdo” МЧЖнинг бирлашуви натижасида ташкил топган. Компаниянинг асосий фаолияти кўп қаватли турар-жой биноларини барпо этишга қаратилган.
[gallery-24694]
Бугунги кунда корхонада 60 нафардан зиёд доимий ва мавсумий ишчи-ходим фаолият юритмоқда. Уларнинг самарали ишлаши учун барча шароит яратилган. Келгусида кўп қаватли турар-жой биноларини қуриш учун яна 100 дан зиёд иш ўринларини яратиш режалаштирилган.
МЧЖ фаолияти давомида доимий равишда инновацион ечимларни излашга ва амалиётда қўллашга интилади. Жумладан, қурилиш жараёнида энергия тежамкор технологиялардан, экологик тоза қурилиш материалларидан фойдаланиш, шунингдек, “Ақлли уй” тизимларини жорий этиш орқали турар-жойларнинг сифатини янада оширишни мақсад қилган. Келгусида компания томонидан Қарши шаҳрининг бошқа ҳудудларида ҳам замонавий турар-жой комплексларини барпо этиш режалаштирилган.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ(сурат),ЎзА