Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилишлар ишларида сифат – бирламчи мезон
11:37 / 2025-07-01

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугунги кунда Наманган вилояти шаҳар ва туманларида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари қизғин суръатда олиб борилмоқда. Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов қатор қурилиш объектларида бўлиб, жараён билан танишди.

Хусусан, айни дамда Давлатобод тумани ҳудудида жойлашган Наманган халқаро аэропортида давлат-хусусий шерикчилик асосида юк терминали, кейтеринг, ёнилғи қуйиш мажмуаси ва бошқа хўжалик биноларини барпо этиш режалаштирилган. Шунингдек, аэропортнинг йўловчи терминали қуввати соатига минг нафарга етказилади.

[gallery-24112]

Вилоят раҳбари бу ерда қурилиш ишларини тезлатиш баробарида сифатга алоҳида эътибор қаратиш заруратига урғу берди. Шундан сўнг “Янги Наманган шаҳарчаси”да кўп қаватли уй-жойлар ҳамда замонавий Кўргазмалар маркази қурилишининг бориши кўздан кечирилди. 

Наманган шаҳрида Қ. Мамарасулов номидаги кўча ҳам шу кунларда тамоман янги қиёфа касб этиб бормоқда. Лойиҳага кўра, йўлнинг икки чети ободонлаштирилиб, савдо ва сервис шохобчалари ташкил этилади ва улар туну кун юртдошларимиз хизматида бўлади.

Вилоят ҳокими транспорт ҳаракати тирбандлигининг олдини олиш, пиёдалар учун қулай шароит яратиш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш масалаларига тўхталди. 

Худди шундай, Наманган-Чортоқ йўлини таъмирлаш, “Тараққиёт” саноат ва сервис марказида олиб борилаётган бунёдкорликлар ҳам ўрганилди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА