Қурилишда 392,9 миллион сўмни талон-торож қилган шахс тергов қилинмоқда
“N.Q.” масъулияти чекланган жамияти собиқ раҳбари М.А. қишлоқ оилавий поликлиникаларни жорий таъмирлаш жараёнида ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 392,9 миллион сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими томонидан туман тиббиёт бирлашмасининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ЎзА