French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилиш ва Транспорт вазирликларининг ҳисоботлари эшитилди
15:41 / 2025-08-21

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида “Республика бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағларидан фойдаланиш, шунингдек, ривожлантириш дастури мақсадли индикаторларининг бажарилиш ҳолати тўғрисида”ги масала юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги ҳамда Транспорт вазирликларининг ҳисоботлари эшитилди.

Қайд этилганидек, ҳар иккала вазирлик томонидан мақсадли индикаторларга эришиш борасида ижобий ишлар қилинган. Шу билан бирга, ижро жараёни суст амалга оширилаётган мақсадли индикаторларга тўхталиб, уларнинг ижросига таъсир кўрсатаётган омиллар муҳокама қилинди. Жумладан, Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ичимлик суви тармоқларини уй хўжаликларигача етказиш, ичимлик суви тизимларидаги мавжуд эскирган насос агрегатларини энергия тежовчи насосларга алмаштириш бўйича бюджет маблағларини ўзлаштириш, миллий шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини халқаро норматив ва стандартларга уйғунлаштириш (мослаштириш) масалаларида камчиликларга йўл қўйилгани айтиб ўтилди.  

Транспорт вазирлиги мутасаддиларига авиаташувларда чипта нархининг 50 фоиз қисмини қоплаш учун компенсация ажратиладиган йўловчилар улушини ошириш, Фарғона шаҳридан Сўх туманига кичик авиация транспортида аҳолига мақбул нархларда авиақатновларни йўлга қўйиш индикатори бўйича жараёнларни тезроқ амалга ошириш юзасидан тегишли таклифлар берилди.

Муҳокамаларда мақсадли индикаторларнинг ижроси тўлиқ бажарилмаган ҳолатларни келтириб чиқарувчи сабаблар ва келгусида ушбу омилларнинг олдини олиш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Муҳтарама Комилова,

ЎзА