French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилиш соҳасидаги муаммолар изчил ислоҳотлар сабаб бартараф этилмоқда
12:48 / 2021-12-03

Муносабат

Президентимиз раислигида 2 декабрь куни қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш ва аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида келгуси йил мамлакатимизда ипотека дастурлари доирасида амалга ошириладиган ишлар, аҳоли ва қурувчиларга янги қулайлик ва имкониятлар белгиланди. Мутасаддиларга ушбу қулайликларни ҳаётга татбиқ этиш, аҳоли ва тадбиркорларга кенг тушунтириш бўйича вазифалар қўйилди.

Мазкур белгиланган топшириқларнинг аҳамияти хусусида Юқори Чирчиқ туманида фаолият юритаётган «Евро Глобал Инвест» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ойбек БОБОЕВ ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди.

– Президентимизнинг фаолиятимизни ривожлантириш, қурилиш индустриясида кенг имкониятлар яратиш борасидаги таклифлари бизни қувонтирди, – дейди Ойбек Бобоев. – Қурилиш кластери орқали тайёр уй-жойларни қуряпмиз, лекин уларни сотиш жараёнида бир қатор қийинчиликларга учраяпмиз. Давлатимиз раҳбари бу муаммони ҳал қилиш учун ҳам қурувчилар ҳам сотиб олувчилар учун қулай бўлган ечимни топиб берди.

Ҳозир корхонамизда кўп қаватли уйлар учун кластер усулида йирик йиғма темир-бетон панеллари ишлаб чиқариляпти. Бу турдаги уйлар энергиятежамкор бўлиши билан бирга, зилзилабардош экани билан ажралиб туради. Айни кунларда Тошкент ва Чирчиқ шаҳарларида шундай объектларни қураяпмиз. Шу билан бирга, Нурафшон шаҳрида ҳам аҳолига қулай, замонавий биноларни бунёд қилиш бўйича таклифлар бўлаяпти.

Изланишдан тўхтамаяпмиз. Қурилишда ишлатиладиган сифатли материалларни тайёрлаш мақсадида Беларусь давлатидаги ҳамкорлар билан янги лойиҳалар устида ишлаяпмиз.

Аввалги қурилиш соҳасида мавжуд бўлган бир қатор муаммолар эндиликда самарали олиб борилаётган изчил ислоҳотлар туфайли бартараф бўлаяпти. Хусусан, қурилиш кластерларини ташкил қилиш учун лицензия олиш муаммоси бор эди. Эндиликда бу борадаги ҳужжатларни расмийлаштириш анча соддалашиб, вақтлари қисқартириляпти. Хориждан олиб келинадиган замонавий техникаларга сертификат бериш осонлашди. Энг асосийси эса Президентимиз видеоселекторда айтиб ўтганидек, лойиҳаларни молиялаштириш масаласи ҳам ижобий ҳал қилинадиган бўлди. Бу ишлар бежизга эмас, албатта. Давлатимиз томонидан соҳа ривожи учун берилаётган қулайликлар, аҳолига ажратилаётган субсидия ва ипотекалар, биз, соҳа вакилларига эса фаолиятимизни кенгайтиришга бўлаётган эътибордан жудаям хурсандмиз.

ЎзА мухбири А.Мусаев ёзиб олди.