Бухоро архитектура ва қурилиш коллежи негизида “Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази” фаолият бошлади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 25 январдаги “Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий давлатга кетаётган шахсларни ва банд бўлмаган аҳолини ўқитишни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган марказда ички ва ташқи меҳнат бозорига қурилиш соҳасида малакали кадрлар тайёрланади.
Бугунги кунда марказда 14 та қурилиш касби бўйича ишчи касб эгалари тайёрланмоқда. 10 нафар малакали ишлаб чиқариш таълими устаси, 12 нафар тажрибали педагог ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиб тингловчиларга таълим бермоқда.
Шунингдек, марказ тингловчиларига чет тиллари ҳам чуқур ўргатилади.Айни пайтда 221 нафар тингловчи бу ерда бино пойдеворини тайёрлашдан бошлаб, иншоотни тиклаш, муҳандислик коммуникацияларини ўрнатишгача бўлган ишларни ўрганиб, амалий кўникмага эга бўлмоқда.Ўқув марказини муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга республикамиз ва хориждаги қурилиш пудрат ташкилотларига ишлаш ҳуқуқини берувчи халқаро сертификат берилади.
[gallery-2425]
Тоҳир ИСТАТОВ олган суратлар, ЎзА