Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилиш соҳасида малакали кадрлар тайёрланади
07:57 / 2022-03-10

Бухоро архитектура ва қурилиш техникумида “Knauf” хорижий қўшма корхонаси билан ҳамкорликда “Қуруқ усулда қурилиш ва сувоқлаш ишлари” йўналишида wоrldsklills стандартлари асосида ўқувчилар ўртасида касб танлови ўтказилди.

Тадбир доирасида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш, Мудофаа вазирликлари ташаббуси билан Бухоро вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида профессионал таълим муассасаларида мутахассислик фанларини ўқитилиш услубиёти мавзуида ўқув-амалий семинар ўтказилди. 

[gallery-6076]

Семинар қурилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашда замонавий ўқув услубларини амалиётга тадбиқ этиш мақсадига қаратилди. Унда мамлакатимиздаги барча қурилиш техникум ва коллежлари, шунингдек, Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш марказлари вакиллари иштирок этди. 

Давлатимизнинг нуфузли олий таълим муассасалари профессор ўқитувчилари томонидан соҳага оид назарий ва амалий билим ва кўникмалар тақдим этилди.


 

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА