English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилиш соҳаси ва шаҳарсозлик: кадрлар масаласида замон талаби қандай? (+видео)
17:32 / 2024-10-04

Қурилиш – минглаб оддий ишчиларни банд қилишдан тортиб, лойиҳачи, архитектор, дизайнер, муҳандис-технолог каби юқори маош оладиган креатив саноат мутахассисларига талабни шакллантиради. Юртимизда мазкур йўналишда замонавий кадрлар тайёрлаб келинмоқда.

23 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда маълум қилинишича, Ўзбекистонда йилига 150 триллион сўмлик қурилишлар амалга оширилмоқда.

Йиғилишда белгиланган навбатдаги вазифаларнинг аҳамияти қандай?

Сўнгги йилларда мамлакатимизда қурилиш ҳажми йилига ўртача 7-8 фоиз ўсгани билан ҳалигача эски норма, стандарт ва ёндашувлар сақланиб қолаётгани қайд этилди.

Қурилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш йўналишида қандай янгиликларни қўллаш замон талаби ҳисобланади? 

Биламизки, транспорт муаммоси, парковка, бекатлардаги хусусий дўконлар кўп ҳолларда тирбандликларга олиб келиб, шаҳар чиройига путур етказиб қўяди. Президентимиз томонидан ўтказилган йиғилишда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 38 таси рўйхатдан ўтмагани ва яна 13 таси янгиланмагани айтилди. Шу билан бирга, йил якунигача 16 қаватдан юқори бинолар қуриш бўйича Тошкент архитектура-қурилиш университети қошида алоҳида Конструкторлик бюроси ташкил қилиниши белгиланди.

Бу борада қандай ишларни амалга ошириш лозим?

Маълумотларга кўра, мамлакатимизда сўнгги етти йилда қарийб 100 миллиард долларлик қурилиш ишлари бажарилган. Шу билан бирга соҳада “яширин иқтисодиёт” юқорилигича қолаётгани ҳам йиғилишда қайд этилди.

"Яширин иқтисодиёт" асосан нималарга таъсир ўтказади?

Бугунги кунда соҳа истиқболи учун тузилаётган лойиҳалар, янгиликлар ва таълим жараёни билан боғлиқ ўзгаришлар хусусида Тошкент архитектура-қурилиш университети ректори Баҳром ТЎЛАГАНОВ билан суҳбатлашдик.

Суҳбатни қуйидаги ҳаволада кўринг...

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/EVQgiexlMXw" title="Qurilish sohasi va shaharsozlik: kadrlar masalasida zamon talabi qanday?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Абдулазиз РУСТАМОВ, Дониёр ЯҚУБОВ (видео), ЎзА