Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилиш соҳаси бўйича ўқиган 217 нафар битирувчига сертификатлар берилди
09:48 / 2021-06-30

Наманган вилояти Чуст тумандаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида ташкил этилган Қурилиш соҳаси бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш марказининг 217 нафар битирувчисига сертификатлар топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ш.Абдураззоқов ва бошқалар мамлакатимизда ички меҳнат бозорининг самарали механизмларини жорий қилиш, аҳолининг ишчанлик фаоллигини ошириш, хорижий иш берувчилар талаблари асосида касбга ва хорижий тилларга ўқитиш, шу асосда доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали иш билан таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

2021 йил 25 январдаги “Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий давлатга кетаётган шахсларни ва банд бўлмаган аҳолини ўқитишни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори асосида аҳолининг банд бўлмаган ва вақтинча ишсиз қатламини касбга йўналтириш мақсадида Чуст туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида Қурилиш соҳаси бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш маркази ташкил этилди.

Марказга жорий йил апрел ойидан 12 турдаги қурилиш соҳасидаги касблар бўйича 262 нафар тингловчи қабул қилинди. Шундан 217 нафар тингловчи 3 ойлик ўқув курсини тугатди.

Маълумот учун, 28 июнь куни ушбу марказнинг 18 нафар битирувчиси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали Амур вилоятига ишлаш учун жўнаб кетди. Шунингдек, 4 июль куни Москва шаҳридаги “ПИК Индустрия” компаниясига ишлаш учун 100 нафар битирувчи жўнатилиши режалаштирилган.