Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилиш сифати назоратга олинган
11:21 / 2024-02-13

Фарғона вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишларининг сифатлилиги юзасидан мунтазам назорат тадбирлари ўтказиб борилади.

Жумладан, вилоятдаги “Хонобод ветка” туманлараро каналида шундай ўрганиш ўтказилди. Ушбу канални реконструкция ва қурилиш-монтаж қилиш ишлари “Фарғонасувқурилишинвест” давлат муассасаси буюртмачилигида бош пудратчи “Бағдодмахсуссувпудрат” ва ёрдамчи пудратчи “Данғарамахсуссувпудрат” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга ошириляпти.  

Ўрганиш давомида мазкур объектда бир қатор камчиликлар, ишнинг сифатсиз бажарилгани аниқланди. Хусусан, объектда техник, муаллифлик ва ички назорат бўйича мутахассислар томонидан белгиланган тартибда назорат ишлари олиб борилмаган. Каналнинг чап ёни қиялик қисмига қуйилган қуйма бетоннинг юза қисмларида ғовакликлар ва кўндаланг ёриқлар ҳосил бўлган.

Қоидабузарликлар юзасидан инспекция ходимлари томонидан қурилишнинг масъул шахсларига ёзма кўрсатмалар берилди. Шунингдек, сифатсиз бажарилган қурилиш ишлари буздирилиб, қайтадан бажариш бўйича кўрсатмалар берилди.  

М.Сулаймонов, ЎзА мухбири