English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилиш материаллари соҳасида 13 лойиҳага 17 миллиард сўм маблағ ажратилган
15:34 / 2023-10-24

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси қошидаги Қурилиш материаллари саноати илмий-техникавий кенгашига келиб тушган 60дан ортиқ инновацион лойиҳадан 30таси экспертлар томонидан маъқулланиб, кўриб чиқилган. Тегишли қарор асосида 2019 йилдан ҳозирга қадар 13 лойиҳага17 миллиард сўм маблағ ажратилган.

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси матбуот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.  

Қайд этилганидек,  жорий йилнинг 9 ойида илм-фан ютуқлари асосида қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича салмоқли натижаларга эришилди. Хусусан, 8 инновацион технология тижоратлаштирилган ва ишлаб чиқаришга жорий этилган.  

– “Таълим-фан-ишлаб чиқариш” тизими бўйича илм-фан ютуқларига асосланган 17 инновацион қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари амалиётига жорий этилди. Масалан, “Органик чиқиндилар асосида гидрофоблаш ва стабиллаш таъсирига эга сирт фаол моддалар олиш технологияси”  “Стройкарат ДПК” МЧЖда, “Бино ва иншоотларнинг сейсмик ва ёнғин хавфсизлигини контактсиз зарба усули билан тадқиқ этиш” “Қишлоқ қурилиш лойиҳа” МЧЖларда татбиқ қилинган. Бугунги кунда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан 17 та  инновацион ишланма ва технологиялар рўйхати шакллантирилиб, ҳудудий ҳокимликлар ва тармоқ корхоналарига тақдим этилди, –деди Ж.Шерметов.  

“Ўзсаноатқурилишматeриаллари” уюшмаси  ва соҳага доир қатор ташкилотлар ўртасида  ҳамкорлик битимлари имзоланди. Шунингдек, уюшма Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда 28 та давлат стандарт лойиҳасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун киритди.  

Н.Зиёдуллаева, ЎзА