Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилиш лойиҳалари ижроси бўйича ўқув машғулоти
17:43 / 2025-06-03

Урганч шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятлари масъуллари учун “Қурилиш лойиҳалари ижросини ташкил этиш ва соҳада давлат назоратининг ўзига хос жиҳатлари” мавзусида махсус ўқув машғулотлари ўтказилди.

Машғулотларда учта ҳудуднинг  қурилиш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назоратга масъул бўлган вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ходимлари, инспекцияси инспекторлари, соҳа прокурорлари ҳамда зилзилабардошликни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар аъзолари иштирок этишди.  

– Жорий йилнинг февраль ойида маълум бўлдики, шу кунда мамлакат бўйича 2 минг 500 дан ортиқ ижтимоий, инфратузилма ва ишлаб чиқариш объектлари, кўп қаватли ва якка тартибдаги уй-жойларда қурилиш-монтаж ишлари рўйхатдан ўтмаган ҳолда амалга оширилган, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси   Қурилиш ва уй- жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш испекцияси бошлиғининг ўринбосари Лепесбай Зарликов. – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 февралдаги қарорига мувофиқ қурилиш объектларини рўйхатга олиш муддати жорий йилнинг 1 июлига қадар узайтирилди. Шунингдек, қурилиш ишларини рўйхатга олиш жараёнлари даврида қурилиш объектининг кенгаш хулосаси, қурилиш ишлари лойиҳа талаблари асосида бажарилгани, ижобий экспертиза хулосаси, шу билан бирга бинонинг техник кўрикдан ўтгани тўғрисидаги ижобий хулосалар олингани объектни рўйхатга олиш учун асос бўлиши белгиланган. Бироқ ушбу тартиб 2025 йил 24 февраль санасидан кейин ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилиш объектларига татбиқ этилмайди ва ушбу қурилиш объектлари рўйхатга олинмайди.

Ўқув машғулоти давомида  қурилиш объектларининг лойиҳа смета ҳужжатларини шаҳарсозлик ва комплекс экспертизадан ўтказиш, бунда кўп қаватли бинолар учун сейсмик ва зилзилабардошлик талабларига алоҳида эътибор бериш, баҳолаш ва бу жараёнда прокурор назоратини ташкил этиш жараёнлари иштирокчиларга тушунтирилди.

[gallery-23745]

Ўқув машғулотининг амалий қисмида иштирокчилар  “Ал-Хоразмий” шаҳарчасида бўлишди. Уулар кўп қаватли уй-жой қурилишида сейсмик хавфсизлик  талабларига риоя қилинишини инструментал текшириш  кўникмаларини оширдилар. Ҳудудларда ташкил этиладиган прокурор назоратини олиб боришда эътибор қаратиш зарур бўлган жиҳатларни ҳам ўргандилар.  

Ўқув машғулотлари якунида иштирокчиларининг олган  билим ва кўникмаларини тест саволлари орқали синовдан ўтказилди.

Аҳмаджон Шокиров, 

Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари