Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилиш корхоналари томонидан қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилган
14:47 / 2026-01-21

Қурилиш соҳасида қонунга риоя этиш масаласи яна бир бор кун тартибига чиқди. Электрон рўйхатга киритилмаган турар жой мажмуаларини реклама қилишга йўл қўйган айрим қурилиш компанияларига нисбатан молиявий жарима қўлланилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 майдаги қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш тўғрисидаги низомга мувофиқ, улуш киритиш асосида қуриш учун маблағларни жалб этувчи қурувчиларнинг электрон рўйхатига киритмаган ҳолда қурилиш объектларини реклама қилиш тақиқланади.

Шунга кўра, Рақобат қўмитаси томонидан қарор ижросини таъминлаш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.  

Олиб борилган ўрганишларда “Sam-Ros-Stroy” МЧЖ, “Shaxram Tower” МЧЖ, “Baxora KBM” МЧЖ ва “BUSINESS SHOPPING CENTER” МЧЖ қурилиш корхоналарининг қурилиш мажмуалари электрон рўйхатга киритилмагани, бироқ ушбу турар жой мажмуалари ижтимоий тармоқларда реклама қилинаётгани аниқланган.

Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонунининг 16-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилиниши қонунда тақиқланган товарларни, шунингдек, ишлаб чиқарилиши ва (ёки) реализация қилиниши учун тегишли сертификатлари ва лицензиялари, мажбурий сертификатлаштириш гувоҳномалари ёки махсус рухсатномалари мавжуд бўлмаган товарларни реклама қилишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Қўмита Махсус комиссияси томонидан юқоридаги қурилиш корхоналари томонидан қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилган деб топилиб, уларга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиши ҳолатини тўхтатиш ва келгусида такрорламаслик юзасидан кўрсатма берилди.  

Нигора Раҳмонова,  

ЎзА