Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилиш ишлари прокуратура назоратида
15:15 / 2023-06-06

Бухоро вилояти прокуратураси берган маълумотга кўра, 2018 – 2021 йилларда реновация давлат дастури доирасида Бухоро шаҳри бўйича 85 якка тартибдаги ҳамда 59 икки-уч қаватли уй - жойлар бузилиб, ўрнига замонавий лойиҳалар асосида 69 кўп қаватли уй - жойлар қурилмоқда.

Ўрганишлар натижасида 2021 – 2022 йилларда 89 кўп қаватли турар - жой биноларининг қурилиш меъёрларига зид равишда фойдаланишга қабул қилинганлиги аниқланиб, мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти қурилиш соҳасидаги назорат инспекцияси ҳамда вилоят кадастр палатаси мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти судида қарийб 300 нафар фуқарони алдаб фирибгарлик жиноятини содир этганларга нисбатан суд жараёни якунига етди.

Вилоят прокуратураси томонидан берилган расмий маълумотга кўра, турар - жой биноларини қуриб фойдаланишга топшириш давомида фуқароларни алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, уларга тегишли хонадонларни расмийлаштириб бермасдан келаётган қурувчи ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан 13 жиноят иши қўзғатилиб, улар ички ишлар органлари терговидан бевосита вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими иш юритувига олинди.

Олиб борилаётган тергов ҳаракатлари натижасида жиноят содир этилиши оқибатида фуқароларга етказилган 3 миллиард 184 миллион сўмлик зарарнинг ундириб берилиши ва бошпанасиз қолган 62 нафар фуқароларга ўзаро келишув асосида уй - жойларнинг олиб берилиши таъминланиб,   бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Хусусан, “Buxoro eco stroy plyus servis” МЧЖ раҳбари Ғ.Паянов ва бошқалар фуқароларни алдаб, ўзлари қурган кўп қаватли уйдан квартира беришни ваъда қилиб, уларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини   олиб,  ўз эҳтиёжлари учун  сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилиб, жиноятни содир қилган Ғ.Паянов ва унинг 2 нафар жиноий  шериги қамоққа   олинган. Олти ой давомида жиноят иши судда кўриб чиқилиб айбдорларга нисбатан ҳукм эълон қилинди. Жабрланувчиларга етказилган зарарлар қопланиши белгиланди.  

Зариф Комилов, ЎзА