Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штаби раҳбари — Бош прокурор ўринбосари Салом Самадов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Сирдарё вилоятида амалга оширилаётган қурилиш ишларини ўрганди.
Ишчи гуруҳи томонидан ҳудуддаги пудратчи ва буюртмачи ташкилотлар, сектор раҳбарлари ҳамда қурилиш соҳасига бевосита масъул бўлган идора ва ташкилот раҳбарларига олиб борилаётган қурилиш ишлари сифатини яхшилаш, қурилиш объектларини ўз муддатида фойдаланишга топшириш, курилиш соҳасидаги давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Маълумот ўрнида, вилоят бўйича жорий йилда қиймати 532 миллиард сўмлик 311 та қурилиш – таъмирлаш лойиҳалари амалга оширилиши белгиланган. Мазкур лойиҳаларнинг 65 таси Инвестиция дастурлари доирасида, 158 таси маҳалла ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилаш йўналишида, 88 таси “Ташаббусли бюджет” лойиҳалари доирасида амалга оширилиши белгиланган.
Ўрганиш давомида, ишчи гуруҳи томонидан дастурларга киритилган қурилиш объектларига ортиқча иш ҳажмлари ва қурилиш материалларини мувофиқлаштириш ҳисобига маблағларни иқтисод қилиб, қўшимча қурилиш лойиҳаларига ажратиш чоралари кўрилмоқда.
Ш. Суяров,
ЎзА