Қурилиш ишлари ҳажми 11,2 фоизга ошди
Андижон вилоятида 2025 йилнинг ўтган 11 ойи давомида қурилиш ишлари ҳажми барқарор ўсиш суръатларини намоён этди.
Вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида ҳудудда 1 минг 672 та қурилиш корхонаси фаолият юритган бўлиб, улар томонидан жами 13,9 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 11,2 фоизга ошган.
Бажарилган ишлар ҳажмининг 37,8 фоизи йирик қурилиш ташкилотлари, 10,7 фоизи кичик корхона ва микрофирмалар, 7,5 фоизи эса норасмий сектор ҳиссасига тўғри келган.
Умуман олганда, кейинги уч йилда вилоятда қурилиш ишлари ҳажми қарийб 4,7 триллион сўмга ўсган. Хусусан, 2023 йилда мазкур кўрсаткич 9,2 триллион сўмни, 2024 йилда эса 12 триллион сўмни ташкил этган.
Ф. Убайдуллаев, ЎзА мухбири