Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилиш ишлари билан яқиндан танишишди
12:03 / 2025-10-27

Нукус шаҳрида замонавий Конгресс ҳолл, савдо ва кўнгилочар марказ, иккита кўп қаватли турар жой биноси ҳамда 23 қаватли 5 юлдузли меҳмонхона қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳудудий божхона бошқармаси масъул ходимлари мазкур “AJ YATIRIM” лойиҳаси қурилиш ишлари билан яқиндан танишишди. 

Ушбу лойиҳа хорижий инвестициялар асосида 1,68 гектар майдонда барпо этилмоқда. Лойиҳа қиймати 78 миллион АҚШ долларини ташкил этади ва якунлангандан сўнг 200 та янги иш ўрни яратилиши, шунингдек, йиллик бюджетга 8 миллиард сўм атрофида тушум киритилиши режалаштирилган.

Лойиҳа доирасида Хитой, Россия, Туркия ва бошқа давлатлардан замонавий ускуна ва жиҳозлар келтириш мўлжалланган. 

Ходимлар томонидан тадбиркорларга мазкур лойиҳанинг қурилиш ишлари ўз вақтида амалга оширилиши ва ишга туширилишида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА