Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилиш инспекцияси қурувчиларни огоҳлантирди
14:45 / 2026-02-05

Қурилиш объектларидан чиқарилаётган барча техника воситалари тозаланган ҳолда ҳудуддан олиб чиқилиши шарт. Бу талаб атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шаҳар кўчаларини ифлосланишдан сақлаш ва санитар ҳолатни сақлаш мақсадида жорий қилинди.

Бу ҳақида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси матбуот хизмати маълум қилди.

Инспекция эслатиб ўтганидек, қурилишда техникаларнинг нотўғри чиқарилиши йўллар ва атроф муҳитнинг ифлосланиши, канализация ва шаҳар инфратузилмасига зарар етказишига олиб келиши мумкин. Шу боис, барча қурилиш ташкилотларига қоидаларга қатъий риоя қилиш тавсия қилинмоқда.

Белгиланган талабларга риоя қилинмаса, жисмоний шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари, мансабдор шахсларга эса 70 баравари миқдорида жарима белгиланади.

Бу чоралар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси асосида амалга оширилади. Шунингдек, талабларга риоя қилинмайдиган ҳолатда қурилиш ишларини вақтинча тўхтатиш ҳуқуқи ҳам мавжуд.

Қурилиш объектларида қонунбузилишга гувоҳ бўлган фуқаролар Инспекция колл-маркази: 71-200-69-02 орқали хабар беришлари мумкин. Барча мурожаатлар (яширин) кўриб чиқилади ва тегишли чоралар кўрилади.

Ш.Маматуропова, ЎзА