Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурбон ҳайити хайру саховат байрами
17:41 / 2022-07-08

Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими ташаббуси билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилоятидаги вакиллиги билан ҳамкорликда Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Муборак қурбон ҳайити хайру саховат байрами” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Алиакбар Сайфиддинов, аҳоли вакиллари ва ёшлар иштирок этди.  

Тадбирда Қурбон ҳайити байрамини халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ихчам ва тартибли ўтказиш, мутахассисларни жалб этган ҳолда вилоят бўйлаб аҳоли ўртасида байрам кунлари огоҳликни, ҳушёрликни ошириш ҳамда сунъий тирбандликлар ва ноқулайликлар юзага келмаслиги учун транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш зарурлиги таъкидланди. 

–Қурбон ҳайити намози вилоятдаги 123 та жоме масжидида ўқилади, – деди Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилоят вакиллиги масъул котиби Мўминмирзо Сайфиддинов – Ҳайит намозлари ўқиладиган масжидлар тахт ҳолатга келтирилиб, намозхонлар учун зарур барча шароит ва қулайликлар яратилди. 

Ҳайит намози ўқиладиган масжидларда тозалик, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ички ишлар, ёнғин хавфсизлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда зарур чора-тадбирлар амалга оширилди. Аниқланган камчиликлар бартараф этилди. 

Бундан ташқари, аҳолига байрамона ва кўтаринки кайфият улашиш мақсадида масжидларга киши руҳиятини кўтарувчи шиор ва паннолар ўрнатилди. Бир сўз билан айтганда, Қурбон ҳайити байрами вилоятда кўтаринки кайфиятда ўтиши учун зарур барча ишлар амалга оширилмоқда. 

[gallery-7874]

ЎзА