English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қумтор олтин конидаги коррупция: Қирғизистоннинг собиқ бош вазири ҳибсга олинди
09:55 / 2021-09-17

Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Жоомарт Оторбаев Қумтор олтин конидаги коррупция ҳолатларига доир текширув доирасида ҳибсга олинди, дейилади “ТАСС” хабарида.

Мамлакат миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, бош вазирлик пайтида Оторбаев кондаги музликларни йўқотиш бўйича ҳудуд экологик ҳолатини текшириш жараёнида хориж компанияси манфаати йўлида иш тутган, жумладан, конда экологик экспертиза ўтказувчи тегишли органлар фаолиятига босим қилган.

Маълумот учун, мамлакатнинг шимоли-шарқида жойлашган Қумтор конидан бу йил 14-15 тонна олтин қазиб олиш режалаштирилган.