Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қумқўрғонда кластерлар фаолияти ўрганилди
12:50 / 2022-07-28

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ва “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раиси Баҳром Шарипов Сурхондарё вилоятидаги фермер, агроном ва кластерлар раҳбарлари билан учрашди.

Маълумки, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси тизимида мато-тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун Қумқўрғон туманида экспериме́нт сифатида пахта кластери йўлга қўйилмоқда. Шунга кўра, уюшма томонидан катта-катта лойиҳалар, жумладан, мато, кийим-кечак ишлаб чиқариш ва пахтани чивиш лойиҳаларини йўлга қўйиш режалаштирилган.  

Қўмита раиси Баҳром Шарипов Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов билан биргаликда пахта кластерлари фаолияти билан танишди. Учрашувда фермерларни қийнаётган муаммо ва камчиликлар ўрганилди. Уларнинг таклифлари тингланди. Далада пахта ҳолати кўздан кечирилди.

Шунингдек, амалга оширилиши лозим бўлган масалалар жойида ҳал қилинди.  

Гулноза Бобоева, ЎзА