Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қудратимиз - бирлик ва ҳамжиҳатликда
12:11 / 2023-07-31

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилоятида ҳам 30 июль – Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди.  

Кейинги йилларда мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, дўстлик муҳитини янада яхшилаш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётир.  

[gallery-12959]

“Афсоналар водийси” тематик паркида ташкил этилган “Қудратимиз - бирлик ва ҳамжиҳатликда” номли тадбир ҳам миллатлараро ҳамжиҳатликни таъминлаш мақсадига қаратилди.  

Тадбирда Корейс, Рус, Тожик ва Қирғиз миллий маданий марказлари ўзларининг бадиий-мусиқий чиқишлари билан йиғилганларни хушнуд этди. Шунингдек, тадбир доирасида турли миллат урф-одат ва қадриятлари акс этган кўргазмалар, миллий либос ва таомлар намойиши ташкил этилди.

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА