English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“QS Eurasia Forum” илк бор Ўзбекистонда (+видео)
19:35 / 2025-11-25

Айни дамда пойтахтимиз илк бор “QS Eurasia Forum”га мезбонлик қилмоқда. “QS Quacquarelli Symonds” ҳамда Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги кўмагида Марказий Осиё университетида ўтказилаётган форум Евроосиё таълим маконидаги энг муҳим академик воқелик сифатида эътироф этилмоқда.

Тадбирда 300 дан ортиқ иштирокчи – Осиё ва Европанинг етакчи университетлари, вазирликлар, илмий марказлар ва таълим соҳаси мутахассислари қатнашмоқда. 

Йиғинда иқлим ўзгариши, технологияларнинг тезкор ривожи, меҳнат бозоридаги трансформация каби глобал муаммолар қаторида университетлар ўртасидаги интеграциянинг аҳамияти ҳақида ҳам сўз юритилди.

Эътиборли жиҳати, форумда сўнгги йилларда Ўзбекистонда олий таълим тармоғининг сезиларли ривожи, қўшма университетлар сонининг ортиши, халқаро аккредитациялар кўпайиши ва академик мобилликнинг кучаяётгани алоҳида эътироф этилди. Диёримизнинг 7 университети QS рейтингларидан жой олгани Ўзбекистоннинг глобал таълим маконида мустаҳкам позицияга эга бўлаётганини кўрсатади.

[gallery-26415]

Жорий йилги “QS Eurasia Forum” “Имкониятлар салмоғини ошириш: олий таълимда глобал кўприклар қуриш” мавзуси атрофида ўтмоқда. Дастур Евроосиёнинг Шарқ ва Ғарбни боғлашдаги ролига бағишланган бош панел, “Тўсиқларни енгиб ўтиш” сессияси, халқаро ҳамкорлик моделларини таҳлил қилиш, глобал шериклик ва университетлар трансформацияси бўйича маҳорат дарслари ва “QS World University Rankings” бўйича амалий семинарларни ўз ичига олади.

Шунингдек, форум доирасида “QS Stars” ва “QS World University Rankings Awards” мукофотлари тақдим этилади.

Маълумот ўрнида: “QS Quacquarelli Symonds” — олий таълим соҳасида глобал таҳлил, экспертлик ва рейтинг хизматларини тақдим этувчи халқаро платформа бўлиб, университетлар ривожи учун муҳим стандартларни белгилайди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/MJnBDKBXphg?si=yqV4KBR-dKSxaoPm" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мусулмон Зиё,

Аслиддин Алижонов (фото)

Дониёр Ёқубов (видео),

ЎзА