Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қримлик ўқувчилар ўзбек адибларини ўқишади
10:20 / 2024-02-12

“Ўзбек адабиётини дунё ўқисин!” номли лойиҳамиз натижаси сифатида куни кеча узоқ Қрим Республикасидан хушхабар олдик.

Қрим ёзувчилар уюшмасининг “Белая Скала” адабий-бадиий журнали 2023 йилдаги 4-сонида Абдусаид Кўчимовнинг “Сын”номли ҳикояси, Ғайрат Мажиднинг “Память детства к жизни”, “Моему наставнику”, “Эй, цветок!” ва бошқа туркум шеърлари, Муҳиддин Абдусамаднинг “Потрясение”, “Письмена о твоих глазах” ва бошқа туркум шеърлари, Шоди Отамуроднинг “Остановите землю, я сойду!” умумий сарлавҳаси остидаги “Она”, “Осень”, “Мир” номли шеърлари, Хуршид Тожибоевнинг “Новогодний сюрприз” номли ҳикояси ва Наргиза Асадованинг “Маска” номли ҳикояси чоп этилди.  

“Белая Скала” адабий-бадиий журналида наср, назм, публицистика жанрлари билан бирга, санъат, маданият ва диний мавзулардаги асарлар бериб борилади. Журналнинг бир сонида кўплаб ўзбек адибларининг асарлари берилиши ўзбек адабиётига бўлган қизиқиш ортаётганидан даракдир.  

Гулноз Тожибоева,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

ЎзА