Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ҚҚСни 15 дан 12 фоизгача, шунингдек, амалдаги бошқа солиқ турларини ҳам камайтириш кўзланмоқда
08:05 / 2022-01-11

Мутасадди ва мутахассислар қўшилган қиймат солиғини амалдаги 15 фоиздан 12 фоизгача, телекоммуникация, банк ва молия каби соҳаларда фойда солиғини амалдаги 20 фоиздан 15 фоизгача туширишни кўзламоқда. Шунингдек, мамлакатдаги йиллик инфляция даражасини 9 фоизга, 2023 йилга келиб эса 5 фоизгача тушуриш, ўз ўрнида бюджет тақчиллигини 3 фоизга камайтириш ҳамда банк тизимида хусусий сектор улушини амалдаги 18 фоиздан 60 фоизгача оширишни режа қилишган.

Стратегия лойиҳасидаги ана шу иқтисодий ривожланишнинг асосий параметрлари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси йиғилишда муҳокама қилинди.

Тадбирда қайд этилганидек, лойиҳада белгилаб берилган режалардан бири — бу аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулотни 60 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 40 фоизга ошириш орқали барқарор иқтисодий ривожланишга эришиш мақсад қилинган.

Тадбирда келгусида тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда иш олиб бориш ҳамда ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”га мувофиқ белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва мақсадли амалга оширилиши устидан парламент назоратини ўрнатиш зарурлигига ҳам эътибор қаратилди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА