Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоқбой Йўлдош: “Азим Суюн шахсияти ва ижодий қиёфасига чизгилар”
12:01 / 2025-05-16

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида янги китоб

Атоқли олим Қозоқбой Йўлдошнинг “Азим Суюн шахсияти ва ижодий қиёфасига чизгилар” номли китоби Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида нашрдан чиқди.

Китоб адабиёт, шеърият ихлосмандлари яхши биладиган бетакрор сўз устаси Азим Суюн ва унинг ижодига бағишланади. 

 – Нима бўлганда ҳам Азим Суюнни ҳамиша йўл одами сифатида кўз олдимга келтираман, дея бошлайди шоир ҳақидаги сўзларини муаллиф.         – Эҳтимол, унинг битганларида йўл одами кечирган туйғуларнинг акс этиши сабаби ҳам шоирнинг тинимсиз сафарда эканидандир. Ҳатто баъзан бу юришлар “сафар дар ватан”, яъни турган жойидан жилмай туриб, амалга оширилган бўлса ҳам. Азим Суюн ҳақидаги ўйларимда йўл таассуротларининг нуқси кўпроқлиги сабаби ҳам шундандир, балки...

Бировни билмоқчи бўлсанг, бирга сафар қилиб кўр, деганга ўхшаш ҳикмат бор. Мен Азим Суюн билан кўп йўл юрганман: сафар маъносида ҳам, суҳбатдош маъносида ҳам, китоблари, яъни шоирнинг ўзлиги билан қайта-қайта танишиш маъносида ҳам. У билан сафар қилганим сайин шахсияти ва ижодининг очилмаган қирралари тобора кўпайиб бораётганлигини пайқагандай бўлдим. Шоирнинг олдин илғамаган қай бир жиҳатлари хаёлий ва ҳақиқий йўл асносида кашф қилинди. Ўзим қилган кашфиётларни Сиз, муҳтарам таниш-нотаниш ўқирманларга ҳам илингим келди, дея ўқувчига юзланади олим...

Зукко адабиётшунос Қозоқбой Йўлдошнинг  ўктам овозли шоир Азим Суюн шахси ва ижоди таҳлилига бағишланган китобини, ўқинг.

ЎзА