Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоқ хонлигига оид ноёб қўлёзма топилди
12:40 / 2024-10-15

Қўлёзмалар ва нодир китоблар миллий маркази Россия миллий кутубхонасида “Архив-2025” дастури доирасида топилган нодир қўлёзма нусхасини тақдим этди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги маълум қилди.

2022 йил Москвага уюштирилган илмий-тадқиқот сафари чоғида марказ мутахассислари XVII асрга оид форс тилида ёзилган “Тарих” номли қўлёзмани ўргандилар. Ҳужжатдаги Қозоғистон тарихига доир муҳим маълумотлар Муҳаммад Ҳайдар Дуғлотнинг машҳур “Тарихи Рашидий” асари давоми экани аниқланди.

Қўлёзма муаллифи, ушбу асарларини 30 йил мобайнида яратган Шоҳ Маҳмуд ибн Мирза Фозил Чурос шажаралар, жумладан Мўғулистон тарихи машҳур билимдони саналади.

Таъкидлаш жоиз, “Архив-2025” дастури доирасида марказ ходимлари Қозоғистонга Европа ва Хитойдан кўплаб қадимий қўлёзмаларни олиб келди. Манбаларда Марказий Осиё ҳудуди ва тарихи тилга олинган. Топилган барча  ҳужжатлар мамлакат тарихини янаям чуқурроқ англаш учун олимлар томонидан синчиклаб ўрганилади.

Азиза Алимова, ЎзА