English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозонхона реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширилди
12:13 / 2025-12-31

ФОТОРЕПОРТАЖ

Янги Наманган туманидаги Абу Райҳон Беруний маҳалласида жойлашган марказлашган иссиқлик таъминоти объекти – Беруний қозонхонасида амалга оширилган реконструкция ишлари тўлиқ якунланиб, объект ишга туширилди.

Лойиҳа доирасида қозонхона инфратузилмаси тубдан янгиланиб, иссиқлик тармоқлари, шунингдек, кўп қаватли уйларнинг ички иссиқлик тизими замонавий стандартлар асосида қайта қурилди. Барча қурилиш-монтаж ишлари белгиланган муддатларда бажарилиб, объект фойдаланиш учун топширилди.

[gallery-26978]

Реконструкция натижасида ҳудудда жойлашган 17 та кўп қаватли уй ҳамда 5 та ижтимоий соҳа объекти барқарор марказлашган иссиқлик таъминотига уланди. Бу қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий муассасаларни узлуксиз иссиқлик билан таъминлашга хизмат қилади.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун жами 17,8 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА