Қозоғистоннинг тиббиёт муассасаларида ниқоб тақиш режими жорий қилинди, бизда-чи? (+видео)
Қўшни Қозоғистонда коронавирус ва қизамиқ сабабли тиббий ниқоб режими жорий қилинди, бизда вазият қандай? Республикамизда бу борадаги вазиятни билиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари Нурмат Отабековга юзландик.
Маълумот учун айтиш керакки, ниқоб тақиш ушбу давлатдаги тиббиёт муассасаларида мажбурий бўлади, жамоат жойларида эса тавсия этилади. Қозоғистон Парламент мажлиси 7-февраль куни ковид сабабли мажбурий ниқоб тақиш режимини жорий қилган. Парламент раиси Ерлан Кошанов ва президент маслаҳатчиси Канат Бозумбаев коронавирусга чалинганлиги айтилмоқда.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Tyn0IcOxI5U" title="Qozog‘istonda tibbiyot muassalarida niqob taqish rejimi joriy qilindi, bizdachi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
Санжар Тошпўлатов, Анвар Аҳмедов, ЎзА