Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистоннинг 139 нафар ҳарбий хизматчиси Жўлон тепалиги ҳудудига юборилади
12:34 / 2024-01-19

Қозоғистон парламенти президент Қосим-Жомарт Тоқаевнинг қозоғистонлик ҳарбий хизматчиларни БМТнинг тинчликпарвар кучлари миссиясига жўнатиш таклифини қўллаб-қувватлади. Маълум қилинишича, 139 нафар аскар Жўлон тепалиги ҳудудига хизматга жўнатилади.

“БМТ миссияларида иштирок этиш Қозоғистон қуролли кучларига тинчликпарвар кучлар амалиёти учун зарур бўлган жанговар кўникмаларга эга бўлиш имкониятини беради. БМТнинг Жўлон тепалигида кузатув олиб бориш миссиясида Қозоғистоннинг 139 нафар ҳарбий хизматчисидан иборат мустақил миллий тинчликпарвар кучлари ўзининг ҳарбий техникалари, қуроллари ва зарур буюмлари билан юборилади. Қозоғистонлик тинчликпарвар кучлар 2024 йил мартдан жўнатилиши режалаштирилмоқда. Шу мақсадда БМТ билан томонларнинг вазифалари белгилаб берилган шартнома имзоланади”, - деди Қозоғистон мудофаа вазири Руслан Жаксилиқов. 

БМТнинг Яқин Шарқ, Жанубий Судан Республикаси ва Абьедаги миссиясида иштирок этиш учун Қозоғистондан жами 430 нафар ҳарбий хизматчи жўнатилади.