Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистонлик мутахассислар Ўзбекистон маҳалла институти фаолияти билан танишди
18:53 / 2025-10-24

Юртимизда олиб борилаётган ижтимоий ҳимоя тизимига доир ислоҳотлар минтақа давлатларини ҳам бефарқ қолдирмаяпти. Қозоғистон Республикаси Гуманитар фанлар мактаби вакиллари Ўзбекистондаги ижтимоий иш тажрибасини ўрганиш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази вакиллари билан учрашди.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги Янги Камолон ва Тошкент вилоятидаги Мустақиллик маҳаллаларида илмий тадқиқот ишларини олиб борди. Тадқиқот жараёнида меҳмонлар маҳалла еттилиги фаолияти, зўравонлик ва тазйиққа учраган аёллар ҳамда болаларга кўрсатилаётган хизматлар механизми, миллий урф-одат ва қадриятларнинг фаолиятдаги ўрни, хатар гуруҳидаги болалар билан ишлаш жараёни, шунингдек, уйда парваришга муҳтож шахсларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматларнинг йўналишлари ҳақида батафсил маълумот олди.

Меҳмонлар Ўзбекистонда маҳалла институтининг ижтимоий ҳимоя ва ҳамжамиятларни мустаҳкамлашдаги ўзига хос тажрибасига юксак баҳо берди. Бу эса мамлакатимиз моделининг минтақавий миқёсда ҳам долзарблигидан далолат беради.

Шербек Исломов, ЎзА