English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистондаги тартибсизликлардан кўрилган зарар 200 миллион доллардан ошган
15:25 / 2022-01-08

Қозоғистонда тартибсизликлардан кўрилган моддий зарар шанба кунигача 203 миллион долларгача етди, деб хабар бермоқда мамлакат тадбиркорларининг "Атамекен" миллий палатаси.

Кеча жума оқшомигача ушбу кўрсаткич 200 миллион доллар атрофида дейилаётганди. Мамлакатнинг ўнта вилоятида 848 та бизнес субъекти ва 1 минг 21 та объек, жумладан,  Алматида 789 та субъект ва 950 та объект зарар кўрган.

"8 январ эрталаб соат 9:00 ҳолатида жами кўрилган зарар 88,1 миллиард тенгедан ошди (Алматида 86,8 миллиард тенге)", - дейилади хабарда.