Қозоғистон Республикасининг Қарағанда вилоятида “Жиноят процессида рақамлаштириш: ҳақиқатлар ва истиқболлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Казинформ ахборот агентлигининг ёзишича, онлайн режимда ўтказилган анжуманда давлат раҳбарининг ички ишлар органлари жараёнларини рақамли модернизация қилиш бўйича кўрсатмаларининг бажарилиши, судгача терговнинг ягона реестри салоҳияти ва жиноят ишларини электрон шаклда тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, полиция фаолиятига рақамли воситалар ва технологияларни жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилган.
Хабарда айтилишича, ўтган йили мамлакатда жиноий ишларнинг 30 фоизи электрон шаклда тергов қилинган бўлса, бу йил ушбу кўрсаткич 70 фоизни ташкил этган. Йил охирига қадар биз барча жиноий ишларни 100 фоиз электрон форматга ўтказишни режалаштиряпмиз, – деди Ички ишлар вазирининг ўринбосари Aлексей Калайчиди.
Унинг таъкидлашича, тергов вақтини қисқартириш, назоратни кучайтириш ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ёрдам берадиган “судгача суд” ишлари мунтазам автоматлаштирилиб борилади.