Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистонда янги Алатау шаҳри ташкил этилди
13:51 / 2024-01-11

Қозоғистонда умумий майдони 88 минг гектар бўлган янги Алатау шаҳри барпо этилди. Бу ҳақда Республика Миллий иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Шаҳар аҳолиси 52,7 минг кишини ташкил қилади. Қозоғистон Республикаси Президентининг фармойишини амалга ошириш доирасида Миллий иқтисодиёт вазирлиги янги Алатау шаҳрини ташкил этиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқди. 

Режага мувофиқ, Миллий иқтисодиёт вазирлиги Олмаота вилояти ҳокимлиги билан биргаликда янги шаҳарнинг иқтисодий ҳисоб-китобларини, схематик харитасини тайёрлаш ишларини олиб борди. Шунингдек, аҳоли йиғинларини ўтказди, улар асосида қарорлар қабул қилинди.

Янги шаҳарнинг барпо этилиши йўл тармоқларини, муҳандислик ва ижтимоий инфратузилмани модернизация қилиш, янги иш ўринларини яратиш, инвестициялар, технология, қўшимча молиявий оқимларни жалб қилиш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, солиқ тушумларини кўпайтириш имконини беради. Бу эса ўз навбатида, инвестицион жозибадорликни оширишга ёрдам беради, дейилади хабарда.

Ҳисоботда қайд этилишича, ҳукумат Эркин иқтисодий зона (ЭИЗ) ҳудудини 30 минг гектардан 96,5 минг гектаргача кенгайтириш ва “G4 City” номини “EIZ Alatau”  деб ўзгартириш тўғрисидаги қарорни маъқуллаган. Шундай қилиб, Олатау шаҳрининг бутун ҳудуди ва Конаев шаҳрининг бир қисми ЭИЗ ҳудудига киради, дейилади хабарда.

ЎзА