Қозоғистонда вазият барқарорлашмоқда
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бир неча кун давом этган норозилик намойишидан сўнг ҳаёт аста-секин меъёрий ҳолатга қайтмоқда, — дейди мамлакат расмийлари.
Маҳаллий ҳарбийлар маълумотига кўра, жамоат транспорти ҳар 20-30 дақиқада ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатланмоқда, йирик бозорлар очиқ.
Шанба куни шаҳарнинг барча туманларида 28 та супермаркет филиали қайта очилган, якшанба куни яна 49 та дўкон ишлай бошлади, — дейилади расмий хабарда.
Телефон операторлари ҳам ўз жойида, шаҳарда ўқ овози эшитилмаяпти.
Қозоғистоннинг “Хабар-24” телеканали Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, мамлакат бўйлаб 164 га яқин одам ҳалок бўлганини хабар қилди.
Ўтган ҳафта давомида суюлтирилган газ нархи ошишига қарши бошланган намойишлар Қозоғистон бўйлаб тартибсизликка айланиб кетган эди.
Улуғбек Маҳмирзаев