Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистонда уяли алоқа хизматини кўрсатаётган йирик операторлардан бирининг бозордаги улушини камайтириш масаласи кўриб чиқилмоқда
14:27 / 2022-06-17

Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов Иқтисодиётни демонополизациялаштириш бўйича комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказди, деб ёзмоқда «Казинформ» агентлиги Primeminister.kz. сайтига таяниб. Хабарда таъкидланишича, мажлисда рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш бўйича агентликнинг электр энергия ва телекоммуникациялар бозорини демонополизациялаштириш бўйича таклифи муҳокама қилинган.

  Хабарда алоқа бозорини демонополизация қилиш бўйича саъй-ҳаракатлар доирасида уяли алоқа хизматини кўрсатаётган йирик операторлардан бирининг бозордаги улушини камайтириш таклифи илгари сурилгани айтилмоқда.  

Бош вазир мазкур чоранинг иқтисодиётга таъсирини баҳолаш учун ушбу масалага экспертлар даражасида ёндашишга кўрсатма берган.