Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистонда Тожикистон маданияти кунлари бошланди
09:52 / 2023-08-27

Қозоғистон пойтахтидаги Давлат операва балет театрида бўлиб ўтган Қозоғистон Республикасида Тожикистон Республикаси маданияти кунларининг тантанали очилиш маросимида икки давлат Президентлари Эмомали Раҳмон ва Қосим-Жомарт Тоқаев иштирок этди.

Маданий дастур олдидан етакчилар бинога кираверишда намойиш қилинган миллий либослар, рассомларнинг бадиий асарлари, фотосуратлар ва бошқа буюмлардан иборат Тожикистон халқ ҳунармандлиги маҳсулотлари кўргазмасини томоша қилдилар. Давлат раҳбарлари намойишга қўйилган экспонатларни юқори баҳолаб, муаллифлар меҳнатини юксак эътироф этди.

Қозоғистоннинг Остона, Олмаота, Чимкент каби йирик шаҳарларида ўтадиган Тожикистон маданияти кунлари илк бор мана шундай кенг кўламда ташкил этилди.

Таъкидлаш ўринли, кейинги йилларда Тожикистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик икки мамлакат ва халқ фаровонлиги йўлидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч, бир-бирини тушуниш руҳида жадал ривожланмоқда.

Маросим чоғида мазкур йирик анжуман икки халқ маънавиятини янада юксалтириш ва бойитиш, анъанавий ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга кўмаклашишига ишонч билдирилди.

Президентлар Эмомали Раҳмон ва Қосим-Жомарт Тоқаевнавбатдаги учрашув доирасида Тожикистон қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари кўргазма-ярмаркасини ҳам томоша қилди.

Анъанавий тожик либослари, гиламлари, безакли керамика маҳсулотлари, мусиқа асбоблари, мева-сабзавот, қуруқ мевалар, қандолат моллари барчанинг диққатини тортди.

Қосим-Жомарт Тоқаевнинг айтишича, икки давлат иқтисодиёти бир-бирини тўлдириш хусусиятига эга. Шунинг учун ҳам бундай тадбирлар Қозоғистон учун амалий аҳамият касб этади.

Ғ.Хонназаров, ЎзА