Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистонда Сенат аъзолигига номзодларни рўйхатга олиш якунланди
09:45 / 2022-12-26

2023 йил 14 январда Қозоғистонда ўтказиладиган сайловда Сенат аъзолигига номзодларни рўйхатга олиш шанба оқшоми якунланди.

Марказий сайлов комиссиясининг онлайн режимида ўтказилган йиғилишида берилган маълумотларга кўра, вилоят сайлов комиссиялари томонидан 66 фуқаро номзод этиб, рўйхатга олинган.

64 нафар номзод эса рўйхатга олиш босқичидан ўта олмаган ёки ўз номзодини қайтариб олган.

Сенаторлик учун 46 эркак ва 20 аёл даъвогарлик қилмоқда.

Рўйхатга олинган номозодларнинг тўрт нафари амалдаги Сенат аъзоларидир.  

Сайловга олиш жараёни тугаши билан сайлов ташвиқоти бошланади ва у 13 январь куни тўхтатилади.

Сенат 50 аъзодан иборат. Қозоғистоннинг ҳар бир вилоятидан икки нафардан, яна ўн  нафари президент томонидан тайинланади (уларнинг ярми – Халқ Ассамблеяси билан келишилган ҳолда).

Қозоғистондаги вилоятлардан Сенат аъзолари ҳар вилоятдаги барча даражадаги маслиҳатлар депутатлари томонидан сайланади.  

 

ЎзА