Қозоғистонда қор кўчкиси оқибатида уч альпинист ҳалок бўлди
Олмаотанинг “Медеу”ҳудудида тахминан 3700 метр баландликда содир бўлган қор кўчкисидан кейин уч альпинист ҳалок бўлди. Гуруҳ 24 декабрь куни тоққа кўтарилишни бошлаганди, аммо улар билан алоқа 26 декабрь кечаси узилган, шундан сўнг уларнинг яқинлари фавқулодда хизматларга мурожаат қилишган.
Қидирув-қутқарув амалиёти паст ҳарорат ва кўчки хавфи бўлган қийин баландлик шароитида ўтказилди.
Таъкидланишича, қурбонларнинг жасадлари тоғдан пастга туширилган ва полицияга топширилган. Мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига тоғларда сайр қилишда хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш ҳақида кўрсатма берган.
С.Раҳимов, ЎзА