Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистонда қанча хорижликлар ишлаши маълум қилинди
16:41 / 2022-10-28

2022 йил 1 октябрь ҳолатида маҳаллий ижро органлари рухсати билан Қозоғистон ҳудудида 15 минг 434 нафар хорижий фуқаро меҳнат фаолиятини юритмоқда.

Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигининг матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, энг кўп хорижлик қурилиш соҳасида меҳнат қилмоқда (6 минг 137 киши). Ундан кейинги ўринни тоғ-кон саноати ва карьерларни ўзлаштириш соҳаси эгалламоқда.

Хабарда таъкидланишича, энг кўп хорижлик меҳнат мигрантлари Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Ўзбекистон ва Буюк Британиядан келган.

Қозоғистонда ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш учун Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳар йили чет эллик мутахассисларни республикага жалб қилишнинг квотасини белгилайди.