French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистонда поездда 52 киши ис газидан заҳарланди 
15:49 / 2025-12-12

Поезд “Олмаота-2” темир йўл вокзалига етиб келганида ис газидан заҳарланиш оқибатида 52 киши, жумладан, ёш болалар ҳам жабрланди, дея хабар бермоқда “24.kz” нашри.

– Барча жабрланганлар тиббий кўрикдан ўтиш учун шаҳар шифохонасига ётқизилди, -дейди Олмаота шаҳар соғлиқни сақлаш департаменти.

Таъкидланишича, ёш беморлардан иккитаси жонлантириш бўлимида, қолган 8 таси эса ихтисослаштирилган бўлимларда даволанмоқда. 

“Қозоғистон темир йўллари” бу бўйича изоҳ бераркан, миллий компаниянинг воқеага алоқаси йўқлигини билдирди. Қайд этилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий йўловчи ташувчига тегишли бўлган.

Г.Сатторова, ЎзА