Қозоғистонда педагоглар маоши 2023 йил 1 январдан 25 фоизга ошадиган бўлди
2023 йил 1 январдан Қозоғистон Республикаси Президенти кўрсатмасига биноан болалар боғчаси тарбиячилари, мактаб ва коллеж ўқитувчилари ҳамда қўшимча таълим тизимлари мутахассисларининг маоши 25 фоизга ошади. «Казинформ» агентлиги республика таълим вазирлиги матбуот хизматига таяниб ушбу хабарни тарқатди.
Давлат раҳбарининг кўрсатмасига биноан педагогларнинг маоши 2020 йил январь ойидан бошлаб ҳар йили 25 фоизга ошириб борилмоқда, 2022 йил январда ҳам мураббийлар ойлиги 25 фоизга оширилган эди.
«Президент Қ.Тоқаевнинг қўллаб-қувватлаши натижасида ўқитувчилар маошининг ҳар йили ошириб борилиши ижобий самара бермоқда. Педагоглик касбига мактабни энг зўр битирувчилари келмоқда”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, маошга қўшимча тўловлар ҳам бор. Ушбу қўшимча тўловлар лавозимига қараб 30 дан 50 фоизгача етади. Ушбу тўловлар магистрлиги, инглиз тилида дарс олиб бораётган, дафтар текшираётган, синфга раҳбарлик ва устозлик қилгани учун берилади», – дейилади хабарда.