Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари ушланди
15:59 / 2022-01-21

Қозоғистонда 18 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳужжатсиз юргани сабаб қўлга олинди ва Нур-Султон шаҳри Есил тумани миграция полицияси идорасига олиб келинди.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ЎзАга маълум қилишича, Есил тумани полиция идораси элчихонамизга мурожаат қилган. Кейинчалик мамлакатимизнинг Нурсултондаги Бош консулхонаси меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташеси идорага бориб, 18 нафар Ўзбекистон фуқаролари билан учрашган, ҳолатга аниқлик киритган.

Аниқланишича, фуқароларимизнинг вақтинча рўйхатга туриш муддати тугаган ва ишлаш учун рухсатномаси бўлмаган. Улар Қозоғистонга танишлари орқали келиб, қурилишда ишлаётганини айтган.

Шундай қилиб, Қозоғистон ҳудудига биринчи марта кирган ҳамюртларимиз огоҳлантирилди, икки ёки кўп марта келганларга эса жарима белгиланди. Қоидани бузганларга мамлакат қонунларига риоя қилиш, ўрнатилган тартибда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ҳуқуқий тушунча берилди.

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
матбуот хизмати,
 

ЎзА