Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистонда ўзбек дербиси ўтказилди
08:50 / 2025-11-02

Қозоғистонда Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилган ўсмирлар ўртасидаги J60 таснифига кирувчи нуфузли турнирнинг жуфтлик баҳсларида ўзбек теннисчилари ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, жуфтлик беллашувларида умидли теннисчиларимиз – Данила Квасов ва Аҳмаджон Тошмуҳамедов тандеми, Никита Ғафуров ва Алан Зинатулин дуэтига қарши сўнгги ҳал қилувчи финал босқичида ўзаро рақобатлашди.

Ўзбек дербиси дея ном олган мазкур финал ўйинида Данила ва Аҳмаджон 3:6, 7:6 ва 10:4 ҳисобида Никита ва Алан устидан зафар қучди. Натижада улар халқаро турнирнинг бош совринини қўлга киритган бўлса, финалга қадар барча учрашувларда зафар қучган теннисчиларимиз вице-чемпион номига сазовор бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА