Қозоғистонда омикрон варианти аниқлангани сабабли, кунлик COVID-19 билан касалланганлар сони 11 мингдан ошди, — дея хабар берди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Қозоғистонда сўнгги 24 соат ичида 11 524 та инфекция аниқланган, бу билан касалланганлар сони 1 миллиондан ошган.
Яна тўртта ўлим билан жами қурбонлар сони 13,081 нафарга етди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, мамлакатда бир ҳафта олдин биринчи марта кўрилган омикрон варианти мамлакатдаги мавжуд вазиятга олиб келди.
Мамлакатда вирус тарқалишини тўхтатиш учун қўшимча чекловлар жорий этилди. Ҳозирда савдо мажмуалари, кўнгилочар марказлар ва ёпиқ спорт иншоотлари каби жамоат жойларига фақат эмланганлар кириши мумкин.
АҚШда жойлашган Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра, 2019 йил декабрь ойидан буён пандемия камида 192 мамлакат ва минтақада 5 миллиондан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган, бутун дунё бўйлаб тасдиқланган ҳолатлар 328 миллиондан ошди.
Улуғбек Маҳмирзаев