English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистонда машинасозлик соҳасида ўсиш кузатилмоқда
17:30 / 2021-06-02

КАЗИНФОРМ ахборот агентлигининг маълум қилишича, бу йил Қозоғистонда машинасозлик соҳасида ўсиш 13 фоизни ташкил этади.

Мамлакат саноат ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбут Атамкуловнинг агентликка маълум қилишича, Транспорт воситаларини ишлаб чиқариш ҳажми бу йил 34 фоизга, аккумуляторлар 11 фоизга, темирйўл вагонлари 127 фоизга, қишлоқ хўжалиги техникалари 58 фоизга оширилади. Соҳадаги асосий ўсиш автомобилсозлик соҳаси ҳисобига таъминланади.  

Вазирнинг таъкидлашича, жорий йилда ҳам автомобилларни лизинг йўли билан молиялаштириш дастури давом эттирилади. Қолаверса, имтиёзли кредитлаш дастури бу йил ҳам амалда бўлади.  

Шунингдек, Бейбут Атамкулов йўл қурилиши ҳақида ҳам маълумот берган. Унда айтишича, 2025 йилгача 11 минг километр, 2021 йилда эса 5,8 минг километр йўл пуллик бўлади, деган.