Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистонда кафе портлади, 7 киши ҳалок бўлди
11:13 / 2026-02-27

Қозоғистоннинг Акмола вилояти Шучинск шаҳридаги турар-жой биносига туташган кафеда газ портлади.

Ҳодиса оқибатида юзага келган кучли ёнғин етти инсоннинг ҳаётига зомин бўлди. 19 киши турли даражада жароҳат олгани айтилмоқда.

Ўт ўчирувчилар ёнаётган бинодан саккизта газ баллонини олиб чиққан, 10 дан зиёд одамни қутқарган. Айни пайт олов тўлиқ ўчирилиб, вайронани тозалаш ишлари давом эттириляпти. Маҳаллий ҳокимият идоралари, тез ёрдам хизмати ва тиббиёт ходимлари воқеа жойига етиб келган. Портлаш сабаби текширилмоқда.

С.Раҳимов, ЎзА